Тош тузи, галит, ош тузи — 1) галит минерали, кимёвий таркиби НаCл (На39,3%, Cл 60,7%). Куб сингонияда кристалланади. Табиатда турли катталикдаги донадор кристалл агрегатлар шаклида учрайди. Соф ҳолда рангеиз ва тиниқ, лекин кўпинча гил, органик моддалар, темир оксиди ва бошқалар билан аралашмаси кулранг, жигарранг, қизил, пушти. Шишадек ялтироқ, қаттиклиги 2, зичлиги 2,2 г/см3. Сувда осон эрийди; 2) чўкинди тоғ ж иней, асосан, (99 %) галитдан иборат. Сувда эрийдиган бошқа тузлар каби, Тош тузининг асосий массаси арид зоналарининг ҳавзаларида экзоген жараёнлар мобайнида ҳосил бўлади. Тош тузи, айниқса, шўр кўллар тубида кўп бўлади. Тош тузи чўкинди тоғ жинслари орасида катта қалинликдаги қатламлар кўринишида бўлиб, ўнлаб км² га тарқалади, бошқа жинсларда қатламчалар, линзалар, уячалар, холхол доначалар ҳосил қилади. Тош тузи қатламлари барча геологик давр ётқизикларида учрайди. Энг йирик ёткизиқлари кембрий, девон, перм ва неоген қатламларида жойлашган. Йирик конлари Беларус, Украина, Каспий бўйи ботиғи ва унга туташган Бошқирдистон ҳамда ОренбургОктўба туз ҳавзаларида мавжуд. Ўзбекистон ва унга туташган ҳудудларда кенг тарқалган бўлиб, Бойбичекан, Оқбош, Тубегатан, Хўжаикон ва Қўрғошинконда топилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тош тузи“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.