Галлар — Галлияп" яшаган келтларнинг римликлар томонидан аталиши. Г. мил.ав. ВИ аср бошларида Рейн ортидан Франсиянинг ғарбий ва жан.-ғарбий вилоятларига келиб ўрнашишган. Мил. ав. В асрда Г. Шим. Италияга бостириб кириб мил.ав. 390 ёхуд 380 й. Римни эгаллашган, бироқ кейинчалик чекиниб По дарёсининг шим.даги ерларга (Сизалпин Г.си, 222 й. римликлар томонидан тобе этилган) жойлашганлар. ИИИ асрда Г. Швейсарияни эгаллашган; ИИ асрда Г.нинг сўнгги тўлқини — белглар — Галлиянинг шим.-шарқий раёнларини макон тутганлар. Г. ўзига хос юксак маданиятга эга бўлишган (қаранг Латен маданияти).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил