Галлий / Галлиум (Га)
Атом рақами 31
Кўриниши Оқ-кумуш рангли юмшоқ металл
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
69,723 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси 141 пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
578,7 (6,00) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Ар] 3д10 4с2 4п1
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 126 пм
Ион радиуси (+3э) 62 (+1э) 81 пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
1,81
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси 3
Термодинамик хоссалари
Зичлик 5,91 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими 0,372 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик 28,1 Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 302,93 К
Эриш иссиқлиги 5,59 кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 2 676 К
Қайнаш иссиқлиги 270,3 кЖ/мол
Моляр ҳажм 11,8 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши орторомбик
Панжара даври 4,510 Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати 240,00 К
31
Галлий
Га
69,723
3д104с24п1

Галлий (Галлиум), Га — Менделеев даврий системасининг ИИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент; тартиб рақами 31; атом массаси 69,72; барқарор изотоплари: Га""(61,2%) ва Га71(38,8%). Сунъий радиоактив изотопларидан Га72 (ярим емирилиш даври 14,2 соат) радиоактив индикатор сифатида қўлланади. Галлийни 1875 йилда франсуз кимёгари Лекок деБуабодран кашф этган ва Франсиянинг лотинча номи билан "галлий" деб атаган. Галлий кумуш каби оқиш-кулранг металл. Табиатда нодир минераллар: зенгеит Га(ОҲ)3 галлит CуГаС2 ва бошқа ҳолида учрайди. Галлий Ер пўстлоғида оғирлик жиҳатидан 1,8-10-3%, денгиз ва океан сувларида 3-1О"5% ни ташкил қилади.Атом радиуси 0,139 нм-. Қаттиқ Галлийнинг зичлиги 5,904 г/см3 (20° да), суюқланиш температураси 29,5°; қай-наш температураси 2205°. Галлий кимёвий хоссалари жиҳатидан алюминийга жуда ўхшайди, ҳавода кейинги оксидланишдан ҳимояловчи оксид парда билан қопланади. Босим остида қиздирилганда Галлий сув билан бирикиб гидроксид ҳосил қилади. Галлий гидроксид Га(ОҲ)3 амфотер. Галлий оддий шароитда минерал кислоталар билан таъсирланиб тузлар, ишқор эритмалари ёки ишқорий металлар карбонатлари билан реаксияга киришиб гид-роксогаллатлар беради. Хона температурасида хлор ва фтор билан, бром билан эса —35° даёқ (20° да — алангаланиш билан), қиздирилганда ёд билан реаксияга киришади. Водород, азот, углерод, кремний ва бор билан бирикмалар ҳосил қилмайди. Галлий кўпгина металлар билан галлидлар ҳосил қилади. Улардан аҳамиятлилари НбГа ва Й3Га дир. Галлий маргимуш, фосфор, сурма билан бирикиб, тегишли галлий арсенид, галлий фосфид, галлий антимонид, олтингугурт, селен ва теллур билан 600—1100° да халкогенидлар ҳосил қилади. Га2С3 — оқ (зичлиги 3,650 г/см3), оч сариқ (3,74 г/см3) ёки тўқ сариқ кристалл модда. Суюқланиш температураси 1125°. Га2С2 — сариқ рангли кристалл модда, суюқланиш температураси 1015°; зичлиги 3,75 г/см3. Га2Се2— тўқ қизил кристалл модда. Суюқланиш температураси 960°, зичлиги 5,03 г/см3; яримўтказгич сифатида қўлланади. Га2Те3— қора рангли кристалл модда. Суюқланиш температураси 810°; зичлиги 5,582 г/см3. Галлий ва унинг бирикмаларига 1050—1200° да аммиак таъсир эттириб галлий нитрид ГаН олинади. Унинг суюқланиш температураси -1700°; зичлиги 6,1 г/см3; радиотехникада, диэлектрик қопламалар тайёрлашда ва истиқболли лазер материал сифатида қўлланади. Галлий, асосан, алюминий ва рух хом ашёларини қайта ишлашда ҳосил бўладиган чиқиндилардан олинади. Галлий юқори температураларни ўлчайдиган термометрлар, яримўтказгичлар, махсус оптик шишалар тайёрлашда ишлатилади.

Рустам Маърупов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил