Галлуазит (белгиялик геолог Ж. Б. Омалиус д’Аллуа номидан) — гил минерали. Қатламли силикатлар кенжа синфига мансуб. Кимёвий формуласи Ал4[Си4О10](ОҲ)8-4Ҳ2О. Қўшимчалари Ғе+3; Сг3+. Моноклин сингонияли. Одатда оқрангли. Сарғиш, қизғиш, кўкимтир хили ҳам бор. Қаттиқлиги 1—2,5. Солиштирма оғирлиги 2—2,6. Галлуазит мумсимон ва чиннисимон агрегатлар. Кристаллари чўзиқ. Нураш маҳсулоти. Габбро, диабаз ва порфир тоғ жинсларининг нурашидан ҳосил бўлади. Галлуазит Ўзбекистонда Қурама тизмасида, Марказий Қизилқумдаги тоғликларда топилган. РФ (Жан. Урал, Халилово), Украина (Кривой Рог), Белгия, Марокаш, Германияда учрайди. Керамика хом ашёси, мис, рух, никел конлари даракчиси. Шунингдек катализаторлар тайёрланади[1] .

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Галлуазит“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.