Гамилкар Барка (милоддан аввалги 228-йилда вафот этган) – карфагенлик саркарда ва давлат арбоби. Ганнибал, Гасдрубал ва Магон Баркалар, Гамилкар Барканинг фарзандлари.

Гамилкар Барка
Cорн Флеурон Т083009-22
Тахаллус(лар)и Барка (чақмоқ)
Таваллуди милоддан авалги 275-йил
Карфаген
Вафоти милоддан авалги 228-йил
Испания
Фуқаролиги Карфаген
Болалари Ганнибал, Гасдрубал Барка

Гамилкар милоддан аввалги 247–241-йилларда бўлиб ўтган Биринчи Пуни уруши даврида Сицилияда ҳарбий ҳаракатларга бошчилик қилган, бироқ урушда бурилиш ясай олмаган. Милоддан аввалги 241-йилда Рим билан тинчлик шартномасини тузиб, Карфагеннинг ҳарбий салоҳиятини сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Милоддан аввалги 240–238-йилларда ёлланма аскарлар қўзғолонини бостиришга раҳбарлик қилган, сўнг Африканинг Карфаген ҳудуди соҳилларида назоратни тиклаган. Милоддан аввалги 237-йилда Испанияга қўшин туширган. Тўққиз йиллик урушлар давомида у ушбу мамлакатнинг катта қисмини забт этган ва бу ҳудудда деярли чекланмаган ҳокимиятни ўз қўлига олган. Милоддан аввалги 228-йилда иберлар билан жангда ҳалок бўлган.

Гамилкар Римнинг муросасиз душмани ҳисобланган ва бу душманлик, унинг ўғиллари ҳукмронлиги даврларида ҳам давом этган. Уларнинг каттаси – Ганнибал – Иккинчи Пуни урушини бошлаб, римликларга бир қатор оғир мағлубиятлар етказган.

Исм этимологияси

Гамилкар исми финикия тилида унли ҳарфларсиз – Ḥмлқрт шаклида ёзилган. Бу Мелкартнинг акаси маъносини англатувчи Финикияда кенг тарқалган исм. Барка лақаби финикийча брқ ёки барақ сўзидан келиб чиққан бўлиб, „чақмоқ“ дегани ва шу боис эллинлар дунёсида кенг тарқалган Керавн лақабига тўғри келади. Эҳтимол, Гамилкар бу лақабни Биринчи Пуни уруши пайтидаги тактикаси учун олгандир[1]. Бошқа бир қарашга кўра эса, бу лақаб у мансуб бўлган уруғга хос бўлган[2].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Габриэль Р. 2012, С.20.
  2. ↑ Родионов Е. 2005, С.124.

Адабиётлар

Бирламчи манбалар
Иккиламчи манбалар