Gamilton

Гамилтон — Канаданинг жан.даги шаҳар, Онтарио провинсиясида. Аҳолиси 600 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Онтарио кўлининг ғарбий соҳилидаги порт (юк ортиб тушириш 15 млн. т). Халқаро аэропорт. Мамлакатнинг йирик маданий ва саноат маркази. Ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотининг ҳажми бўйича Канадада 3-ўриндаги шаҳар. Қора металлургиянинг йирик маркази. Электротехника, металлсозлик, оғир ва транспорт машинасозлиги, тўқимачилик, селлюлоза-қоғоз саноати корхоналари, университет, ботаника боғи бор. Шаҳарга 1813-йилда асос солинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Канада географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |