Gamma tunlami
Гамма тунлами (Пҳйтометра гамма Л.) — тунламлар оиласига мансуб капалак. Қанотлари ёйилганда 40–48 мм; олдинги қанотлари тўқ қўнғир ёки кулрангроқ бўлиб, юнон ҳарфи — гамма (у) шаклидаги кумушсимон доғи бор (номи шундан); Россиянинг Европа қисмида, Кавказ, Марказий Осиё ва б. ерларда тарқалган. Жуда кўп экинлар: дуккаклилар, сабзавот, маккажўхори ва б.ни зарарлайди. Тухуми тиниқ оқ, ярим шар шаклида, радиал жойлашган қирралари бор. Қурти (уз. 40 мм ча) яшил рангда, уч жуфт қорин оёқлари бор (шу билан бошқа тунламларпян фарқланади). Курт, ғумбак ва капалак ҳолида қишлайди. Г.т. ларининг кўплаб учиб чиқиши ҳарорат 20° ва ундан ортиқ бўлганда кузатилади. Капалаклари тухумини 1—2 тадаи (ҳаммаси бўлиб 500—1400 гача) бегона ўтлар, шунингдек йўнғичқа, нўхат, шолғом, картошка ва б. ўсимликларнинг барги орқасига қўяди. Йилига 2—5 авлод беради. Бир авлоднинг ривожланиш даври 25—45 кун. Сернам йиллари Г.т. жуда кўпайиб, экинларга сезиларли зарар етказади.
Кураш чоралари: ерларни кузда ҳайдаш, уруғни ўз вақтида экиш, бегона ўтларни йўқотиш, қатор ораларига ишлов бериш; 1 м2 ердан 2—3 қурт топилганда 80% ли техник хлорофос (1 кг/га) пуркаш; тухум қўйиш даврида икки марта экинзорга 20—50 минг/га ҳисобида трихограмма қўйиш.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |