Gang
Ганг, Ганга — Ҳиндистон ва Бангладешдаги даре. Узунлиги 2700 км, ҳавзасининг майдони 1120 минг км², Браҳмапутра билан бирга 2055 минг км². Ҳимолай тоғларида 4500 м дан ҳам баландроқ жойлардан, ирмоқдари Бҳагиратҳи ва Алакнанданинг қўшилишидан бошланади. Ирмоқлар қўшилгач, Ганга Ҳимолай тоғларининг чуқур дараларидан оқади. Ҳинд океанининг Бенгалия қўлтиғига қуйилади. Қуйилиш ерида Браҳмапутра билан қўшилиб, жуда катта (100 минг км²) делта ҳосил қилади. Энг йирик ирмоқлари: ўнгдан — Жамна, Сўн, Дамодар, чапдан — Гомати, Гҳагҳра, Гандак, Багмати, Гҳугри, Маҳананда. Юқори қисми тоғлардан, қуйи оқими кенг Ҳиндганг текислигидан оқиб ўтади. Ўзанининг кенглиги 400-600 м, қуйи оқимида 2 км, кўпдан-кўп шохобча, канал, қолдиқ ўзанлар бор, баъзан ботқоқликлар учрайди. Тўйиниши турлича: баланд тоғлардаги қор, Ҳимолай тоғларидаги музлик ва қуйи қисми муссон ёғинидан сув олади. Май-сентябр ўрталарида тўлиб оқади. Август-сентябр ойларида сув сатҳи 10-12 м га, баъзан 15 м гача кўтарилади. Ганганинг ўртача сув сарфи 13 минг м³/сек., қуйилиш ерида 38 минг м³/сек. Ганга (Браҳмапутра дарёси билан бирга) серсувлиги жиҳатидан ер шарида Амазонка ва Конгодан кейин 3-ўринда туради. Ганга океанга йилига ўрта ҳисобда 350 млн. тоннага яқин оқизиқ келтиради. Қуйилиш жойидан Ҳардвар шаҳригача (1450 км) кема қатнайди. Ганганинг хўжаликдаги аҳамияти жуда катта. Ганга ва унинг ирмоқларл бўйида Оллоҳобод, Банорас (Варанаси), Патна, Агра, Деҳли, Калкутта каби йирик шаҳарлар жойлашади. Гангадан айниқса, ўрта оқимида суғоришда фойдаланилади. Ганга ҳиндуларнинг муқаддас дарёси.
| Ганг | |
|---|---|
Ганг | |
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 2 700 |
| Сув сарфи | 12 000 м³/с |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |