Gannibal
Ганнибал, Анн и бал Барка (мил. ав. тахминан 247 ёки 246, Карфаген — мил. ав. 183, Вифиния) —Карфаген саркардаси. Гамилъкар Барканинг ўғли. 2-Пуни уруши даври (218—201) да Алп тоғларидан ошиб ўтиб, Тицин, Треббия дарёлари (218), Тразимен кўли (217), Канна (216) яқинида римликлар устидан ғалаба қозонган. Зама (Шим. Африка) ёнидаги жанг (202) да Ганнибал Рим қўшинидан мағлубиятга учраган ва Рим шартлари асосида сулҳ битими имзолашга мажбур бўлган. Урушдан сўнг Ганнибал Карфагенни бошкарган. Римга қарши янгидан уруш очишга тайёргарлик кўраётганидан Римдагилар хабардор бўлиб қолганларидан хавфсираган Ганнибал Сурия подшоси Антиох ИИИ ҳузурига қочиб бориб унинг ҳарбий маслаҳатчиси бўлган. Антиох ИИИ Римга қарши уруш (мил. ав. 192— 188)да енгилгач, римликлар Ганнибални беришни талаб қилганлар. Ганнибал Арманистон, сўнгра Вифинияга яширинган. Вифиния подшоси Прусий Рим тазйиқи остида Ганнибални улар қўлига топширмоқчи бўлганидан хабар топган Ганнибал заҳар ичиб ўлган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |