Gansu
Гансу — Хитойнинг шимолиғарбидаги провинсия. Майдон 366,5 минг км2. Аҳолиси 22,4 млн. кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Маъмурий маркази — Ланчжоу. Релефи, асосан, тоғлик. Иқлими континентал. Йиллик ёгин 150–400 мм, жанубишарқида 600 мм гача. Аксари қисми тоғ дашти ва тоғ чули ландшафтларидан иборат. Гансу асосан деҳқрнчилик раёни. Хуанхе дарёсининг юқори оқимида суғориб экиладиган деҳқончилик қадимдан ривожланган. Гансу майдонининг 11% экинзор.
Буғдой, тариқ, гаолян, маккажўхори, арпа, қанд лавлаги, тамаки, пахта экилади. Чорвачилик ривожланган (қўй, қорамол, қўтос, туя, йилқи боқилади). Юймин атрофларида нефт чиқарилади ва қайта ишланади. Озроқ тош-кўмир, мис ва темир рудалари қазиб чиқарилади. Кимё ва металлсозлик саноати корхоналари бор. Гансу ҳудуди мил. ав. ИИИ—ИИ асрларда хитойликлар томонидан эгалланган. Гансу провинсия сифатида ХИИИ асрда Синъюан, Линчжао ва Фин вилоятларининг бирлашувидан вужудга келган[1] .
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Гансу“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |