Ganza
Ганза (қад. нем. Ҳансе — иттифоқ) — Любек ш. бошчилигида шим. немис шаҳарларининг савдо ва сиёсий иттифоқи (ХИВ—ХВИ асрлар; расман 1669-йилга-ча). Ганзанинг гуллаб яшнаган даври (ХИВ аср нинг 2-ярми — ХВ асрнинг бошлари) да бу иттифоққа 100 тача шаҳар. жумладан Ревел (Таллин), Дерпт (Тарту), Рига кирган. Ғарбий, Шим. ва Шарқий Европа ўртасидаги савдода воситачилик қилиб, Шим. Европа савдосида гегемон бўлган. Ганза флот ва айрим шаҳарларнинг қўшинларидан иборат ўзининг ҳарбий кучларига эга бўлган. Ганза Европанинг ғарбида ва марказида тўқимачилик, кон саноатини ривожлантириб, Шарқий Европадаги бу соҳаларни тараққиётига тўсқинлик қилган. ХВИ аср ўрталарида ганза ўз ўрнини голланд, инглиз ва франсуз савдогарларига бўшатиб берган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |