Gap
Гап — муайян тил қонуниятига кўра грамматик ва интонациявий шаклланган нутқ бирлиги. Фикр шаклланиши ва ифодаланишининг асосий воситаси. Гап сўз, сўз бирикмаларига қарама-қарши қўйиладиган синтактик категориядир. Предикативлик, модаллик, хабар интонацияси, маром-оҳанг, тугалланганлик, сўзлар тартиби Гапнинг муҳим хусусиятларидандир. Коммуникативлик — Гапнинг бош вазифаси. Гаплар қуйидаги нуқтаи назардан тасниф қилинади: а) таркибидаги предикатив бирликнинг миқдорига кўра.
Бунда содда гап, қўшма гап фарқланади; б) коммуникатив вазифасига кўра. Бунда Гаплар 3 тур га бўлинади: дарак гап, сўрок гап ва ундов гап; в) эстетик вазифасига кўра эмоционал (сўзловчининг турли эмоциясини, эмоционал муносабатларни ифодаловчи) гап ҳамда интеллектуал (ҳеч қандай эмоцияларсиз фақат фикрнинг ўзини ифодалайдиган, коммуникатив вазифани бажарадиган) гаплар мавжуд. Гап бўлаклари Гапни ташкил этувчи қисмлар ҳисобланади. Ўзбек, умуман туркий тиллар учун тил бирликларининг нутқда грамматик хусусиятлар асосида бирикувидан ташкил топган синтактик бутунликдан иборат гаплар хосдир[1] .
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Гап“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Гапга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |