Gaperon
Гаперон (франсузча: Гаперон — оқ пенициллин қобиқли ярим юмшоқ пишлоқ. Сигир сутидан Франсияда тайёрланади. Аувергне минтақасининг ўзига хос белгиси, ташриф қоғози ҳисобланади.
Тарихи
Гаперон пишлоқи 1200-йилдан ортиқ вақтдан буён ишлаб чиқарилади. У дастлаб айрондан тайёрланган бўлиб, кейинчалик қайнатилмаган сигир сути билан алмаштирилган ва пишлоқ бошлари очиқ ҳавода етилган. Пишлоқлар қишлоқ ошхоналаридаги ўчоқ яқинига ёки омборхоналарга осиб қўйилган. Оила фаровонлиги ва деҳқон қизларининг сепининг нақадар кўплиги ошхонада осилган пишлоқлар сони билан ўлчанган[1].
Тайёрланиши
Гаперон пишлоғи Аувергне минтақасидаги бир нечта фермер хўжаликларида қўлбола усулда ишлаб чиқилади. Пишлоқ сигирнинг қайнатилмаган хом сутидан тайёрланади. Пишлоқ масаллиғи тайёрлангач, унга пушти саримсоқ ва қалампир қўшилади. Пишлоқ 4 ҳафтадан икки ойгача бўлган муддатда етилади. Қуритиш камарларга осилган ҳолда амалга оширилади[2][3][4].
Тавсифи
Пишлоқ бошлари диаметри 8-9 сантиметрли ясси шар ёки гумбаз шаклида бўлади. Баландлиги 6-9 сантиметр ва оғирлиги 300 дан 500 граммгача келади. Боши табиий оқ моғорли, қуруқ ва қаттиқ қобиқ билан қопланган. Қобиқ остида саримсоқ ва қалампир парчаларига эга зич, қайишқоқ ва эластик мағиз мавжуд. Унинг ранги, мавсумга қараб, фил суяги рангидан оч сариқ тусгача ўзгариши мумкин. Пишлоқ мағзи кам ёғлидир[2][3].
Пишлоқ саримсоқ ва қалампир таъмлари билан тўйинган тутунли ҳидга ва мазага эга. Маҳаллий таомларга қўшимча сифатида, шунингдек, алоҳида егулик сифатида ҳам тановул қилинади. Янги пишган нон ва ўткир қизил шароблар, хусусан, Рона водийси шароблари билан яхши уйғунлашади[2][4][5].
Манбалар
- ↑ „Гаперон (Гаперон)“ (русча). «Сыры Франции». 2016-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-январ 2017-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Французские сыры: иллюстрированная энциклопедия 2003.
- ↑ 3,0 3,1 Джульет Харбатт 2012.
- ↑ 4,0 4,1 „Гаперон“ (русча). «Сыры Франции». 2017-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-январ 2017-йил.
- ↑ „Картофельные мешочки с сыром Гаперон“ (русча). «Сыры Франции». 2017-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-январ 2017-йил.
Адабиётлар
- Масуи К., Ямада Т. Франсузскиэ сири : иллюстрированная энсиклопедия = [Френч Чеэсес] / Казуко Масуи, Томоко Ямада; вступ. сл. Ж. Робюшон; пер. с англ.: С. Сапронов; фото Й. Маруяма. — СПб. : Изд. дом „Нева“, 2003. — 240 с. — (А Дорлинг Киндерслей Боок). — ИСБН 5-7654-2333-7.
- Джульет Харбатт. . ИСБН 978-5-93679-168-0.