Gaploguruh
Гаплогуруҳ – умумий аждодга эга бўлган ўхшаш гаплотиплар гуруҳи, барча авлодлар томонидан мерос қилиб олинган мутацияга эга бўлиб, одам популяцияси генетикасида, инсониятнинг генетик тарихини ўрганувчи фан ҳисобланади Й хромосомасининг рекомбинацияланмайдиган ҳудудларида жойлашган аллеллар қатори бўлган ўхшаш гаплотипларнинг катта гуруҳидир. Ҳалпогуруҳлар Й-хромосомали (Й-ДНК) ва митохондриал (мт-ДНК) га бўлинади. Й-ДНК тўғридан-тўғри оталик чизиғи, яъни ўғил, ота, бобо ва бошқалар, мтДНК эса тўғридан-тўғри она чизиғи, яъни қизи, онаси, бувиси, бувиси ва бошқалар. „Гаплогруп“ атамаси генетик ДНК генеалогиясида кенг қўлланади.
„Гаплогуруҳ“ атамаси аҳоли генетикаси ва генетик генеалогияда кенг қўлланади. Генетика ва генеалогия Й-хромосома (Й-ДНК), митохондриал ДНК (мтДНК) гаплогуруҳларини ўрганиш орқали инсониятнинг генетик тарихини ўрганувчи фан. Й-ДНКнинг генетик белгилари Й-хромосома билан фақат оталик линияси (яъни, отадан ўғилларга) ва мтДНК белгилари оналик линияси орқали (онадан барча болаларга) узатилади. Шундай қилиб, эркаклар Й-ДНК ва мтДНК белгиларининг ташувчиси, аёллар эса фақат мтДНКни олиб юрадилар. Автосомал белгилар учун гаплотиплар эркакларда ҳам, аёлларда ҳам мавжуд.
Й-ДНК гаплогуруҳлари
2002-йилда Й хромосомалари консорсиуми Й хромосома чизиқлари учун умумий тасниф ва номенклатурани ишлаб чиқди. А дан Р гача лотин ҳарфлари билан белгиланган 18 та асосий мутацион кластерлар (кладлар) аниқланган. Ҳарфларнинг тартиби мутациялар содир бўладиган кетма-кетликни акс эттиради. Бу гуруҳлар, ўз навбатида, рақамлар ва ҳарфлар билан рақамланган гаплогуруҳларга айланади.
2002-йилгача гаплогуруҳ рақамларига кўра соддароқ белгилар ишлатилган: ҲГ1, ҲГ2 ва бошқалар. Жадвал илмий мақолаларда қўлланадиган кўҳна белгиларни замонавий номенклатурага таржима қилиш имконини беради.
Ўзбеклардаги Й-ДНК гаплогуруҳлари
Марказий Осиё аҳолиси Й-хромосома бўйича катта хилма-хилликка эга. Минтақа халқларининг генофондини шакллантирган кўплаб популяцион-демографик воқеалар бу минтақанинг этник популяцияларида Евроосиёнинг ҳам ғарбий ҳам шарқий белгиларини кўрсатади. Хусусан, мазкур минтақа давлатчилигининг тарихи минглаб йилларни ўз ичига олади. Уларга Аҳамонийлар ҳукмдорлиги даври (Эрон), Искандар Мақдуний истилосидан кейин Сўғдиёнада бошланган эллинизм даври, Кушон давлати, Эфталийлар давлати, Турк хоқонлиги, Араб истилоси, Тоҳирийлар, Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар давлати, мўғул истилоси, Темурийлар давлати, Шайбонийлар ва Аштархонийлар сулоласи мисол бўлади. Шунингдек, мазкур минтақанинг Буюк ипак йўлида жойлашгани халқларнинг генофондига ўз таъсирини кўрсатган.
Марказий Осиё минтақаси ҳинд-европа ва Шимолий ва Шарқий Осиё гаплогуруҳларининг тарқалиши билан белгиланган.
Қозоғистон ва Қирғизистон туб аҳолисининг генофондида C ва О Шимолий ва Шарқий Осиё гаплогуруҳлари кўпроқ учраши аниқланган. Шу билан бирга, бир қанча белгиларига кўра, қирғизлар Жанубий Сибир (олтой ва тува) халқларига яқин туради. Бу эса уларнинг олтой-саянлардан келиб чиққани тўғрисидаги назарияни тасдиқлайди.
Тожик ва ўзбек эркак жинсидаги шахслар генетик паспортининг ўзига хос жиҳати уларда ҳинд-эрон генофонди таркибий қисми бўлмиш Л-гаплогуруҳининг мавжудлиги ҳисобланади.
Ўзбеклар генофондида Шарқий Европа халқларида доминант ҳисобланган Р1а1 25 фоиздан зиёдни ташкил этади.[1]
Генетик тадқиқотлар
Тадқиқот натижасида ўзбек эркак жинсидаги аҳоли ўртасида 16 хил гаплогуруҳ мавжудлиги (C, Д, Э, Ф, Г, Ҳ, И, Ж, К, Л, Н, О, П, Қ, Р, Т) аниқланди.
Ҳамма вилоятларида Р (ҳинд-европа) ва C (Шимолий ва Шарқий Осиё) гаплогуруҳларининг устунлик қилиши, яъни кўп учраши аниқланди.
Тадқиқотлар давомида Яқин Шарқ минтақасидан келиб чиқишга эга бўлган Ж (араб-семит) гаплогуруҳининг мавжудлиги ҳам кузатилди.
Америкалик генетик ва антрополог олим Спенcер Wеллс 2001-йилда Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларидан ўзбек миллатига мансуб 366 та эркакдан ДНК намуналарини олиб, тадқиқот ўтказган. Тадқиқот шуни кўрсатдики, 25.1% эркаклар Р1а1 гаплогуруҳига мансуб. Мазкур гаплогуруҳ асосан, пуштунларда 44.8%, тожикларда 44.7%, Хуросонлик форсларда 22%, уйғурларда, 21.6%, Эронлик курдларда 20.3%, қорақалпоқларда 18.2%, туркларда 11.9%, озарбайжон ва туркманларда 7% аниқланган.
Иккинчи ўриндаги энг катта улуш Ж гаплогуруҳига оид бўлиб, у 366 та эркакдан 13.4%ида аниқланган. Мазкур гаплогуруҳ, асосан, Яманлик арабларда 82.3%, Ироқлик арабларда 57.4%, Суриялик арабларда 55.7%, Б. А.А.лик арабларда 45.1%, грузинларда 36.4%, туркларда 33.3%, эронийларда 31.4%, озарбайжонларда 31%, Мисрлик арабларда 27.6, арманларда 24%, тожикларда 18.4, туркманларда 17%, уйғурларда 15.7%ни ташкил этади.
Умумий вилоятлараро натижалар эса қуйидагича:
Р1а1 – 25.1%, Р1б1 – 9.8%, Ж – 13.4%, C – 11.5%, И – 2.2%, К – 6.8%, Н – 1.4%, О2 – 4.1%, П – 5.5%, Р2 – 2.2%, Ф – 7.9%, Л – 3%, Э – 2%, Д – 2%.[2]
мтДНК гаплогуруҳлари
Кўп ҳужайрали организмларда митохондриял ДНК она томонидан мерос бўлиб ўтади.
Инсон мтДНК гаплогуруҳлари мазкур ҳарфлар билан белгиланади: А, Б, C, CЗ, Д, Э, Ф, Г, Ҳ, ҲВ, И, Ж, пре-ЖТ, ЖТ, К, Л0, Л1, Л2, Л3, Л4, Л5, Л6, М, Н, П, Қ, Р, Р0, С, Т, У, В, W, Х, Й ва З. мтДНК дарахтининг энг замонавий версияси Маннис ван Овен томонидан сақланмоқда.[3]
Фойдаланилган адабиётлар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Wеллс, Спенcер эт ал. 2001, Тҳе Эурасиан Ҳеартланд: А cонтинентал перспеcтиве он Й-чромосоме диверситй.
- ↑ [ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ.гов/пмc/артиcлес/ПМC56946/пдф/пқ010244.пдф „Тҳе Эурасиан Ҳеартланд: А cонтинентал перспеcтиве он Й-чромосоме диверситй“].
- ↑ [ПҳйлоТреэ.орг". „ПҳйлоТреэ.орг".“].