Гаптенлар (юн. ҳапто — ўзаро таъсирлашиш) — антигенлик хусусиятига тўла эга бўлмаган кимёвий моддалар. Улар тегишли антителолар ёки лимфоцитлар билан ўзига хос ўзаро таъсирлашиш хусусиятига эга. Тўла қийматли антигенлардан ўзи мустақил ҳолатда иммун жавоб қайтара олмаслиги билан фарқ қилади. Гаптенлар аксарият оқсиллар билан боғлаб, уларга иммуногенлик бериш мумкин. Ҳайвонлар организмига бундай комплекс юборилганда антителолар ҳосил бўлади. Ҳар хил табиатли моддалар — аминокислоталар, пептидлар, саҳара, полисаҳаридлар, нуклеотидлар, нуклеин кислоталар, липидлар, стероидлар, витаминлар, антибиотиклар ва б. Г.га мисол бўла олади. Аллергенлар деб аталадиган баъзи Г. организмга кириб, тўқималар оқсиллари билан бириккач, аллергия пайдо қилиши мумкин.Гаптенларнинг аллергия чиқариш хусусияти аллергенларникидан юқори

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил