Гарашасой — Жиззах вилояти Фориш туманидаги сой. Зарафшон дарёси ҳавзасидаги Тусунсойта қуйилувчи Наккуршсошшит чап ирмоғи. Нурота тоғларининг жан. ён бағирлари (бал. 1700 м) даги булоқлардан бошланувчи 30 дан ортиқ майда ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Уз. қарийб 30 км, ҳавзасининг майд. 103 км2. Мавсумий қор, ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Гарашасой ҳавзасида ёғин кам, сойнинг ўртача йиллик сув сарфи Михоям қишлоғи ёнида 0,2 м3/сек. Йиллик оқим ҳажмининг 60—80% феврал—май ойларига тўғри келади. Қолган ойларда Гарашасой ўзани (айниқса қуйи оқимида) кўпинча қуруқ бўлади. Баъзан кучли жала ёмғирлардан сўнг Гарашасойда сел тошқинлари ҳам кузатилади. Гарашасойдан Михоям, Гараша ва Чақирчуқур қишлоқлари ерлари суғорилади.

Гарашасой
Тавсиф
Узунлиги 30
Давлат

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил