Гарайлар (Гирейлар, Герайлар, қрим татарча: Geraylar) – Қрим хонлари сулоласи (1427—1783). Хонлик тахтига даъвогар сифатида Ҳожи Гарай (1466 й. в.э.) томонидан асос солинган. 1449-йил Қрим хонлиги Олтин Ўрдадан мустақил бўлиб ажралиб чиққан. Гарайлар ҳокимияти йирик уруғлар ширин, барин, қипчоқ, манғит (мансур), арғин таъсири остида бўлиб, уруғ бошлиқлари хон ҳузуридаги кенгаш таркибига кирганлар. Ҳожи Гарайнинг ўғли Менгли Гарай даврида Қрим хонлиги Туркиянинг вассалига айланган (1475). ХВИИИ асрда Россия Қримни эгаллаш учун Туркия билан курашган. Кучук Қайнаржа сулҳ шартномасига кўра, Гарайлар Қримнинг мустақил ҳукмдорлари деб тан олинган; 1783-йил Россия Қримни босиб олиши билан Қримнинг сўнгги хони Шоҳин Гарай тахтдан воз кечган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил