Gardman
Гардман (Гардабони) — Кавказ Албанияси ҳудудидаги князлик; мил. ИВ аср дан маълум. Савдо йўллари туташган ерда географик жиҳатдан қулай жойлашуви Г.нинг иқтисодий ва сиёсий ривожланишига имкон берган. Г. сосонийларта тобе бўлган. ВИ аср охири — ВИИ аср бошларида, меҳронийлар сулоласи даврида Г. юксалган. Меҳронийлар мустаҳкам Г. қалъасини қурдирганлар ва Бардаа ш.ни қўшиб олиш ҳисобига ўз мулкларини кенгайтирганлар. Пойтахт Г. қалъасидан Бардаага кўчирилган. Г.нинг энг кучли ҳукмдорларидан бири Жавоншир бўлган. Унинг авлодлари араншоҳ унвони билан аталган. Г. ҳокимлари сосонийлар, сўнгра арабларга қарши мустақиллик урушлари олиб борганлар. ВИИИ аср бошида бутун Озарбайжон каби Г. ҳам Араб халифалиги томонидан забт этилиб (705) меҳронийлар ҳокимияти тугатилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |