Garmon

Гармон, гармоника – дамли (пневматик) тилчали мусиқа чолғу асбоби.Бу чолг'у асбоби 2 та ёғоч қоплама, одатда, тугмасимон клавишлар, дам (ҳавони ҳаракатга келтирувчи мослама) ҳамда ичида ўрнатилган металл тилчалардан иборат. Ҳаво босимининг ўзгариши натижасида тилчалар садоланади. Ўнг томондаги клавишлар воситасида мелодик, чап томондагилари билан жўрнавоз товуш(аккорд)лар ҳосил қилинади. 1822-йилда немис устаси К. Ф. Л. Бушман ясаган гармон кейинги турлари учун асос бўлган. ХИХ асрнинг 30-йилларида гармон ишлаб чиқариш Россия (Тула)да бошланган. Кейинчалик татар, мари, кабардин каби халқларда ҳам кенг ёйилган. Гармоннинг бир ёки икки қаторли, диатоник ва хроматик турлари мавжуд. Ўзбек халқ созандалари, айниқса, Хоразм халфалари ХИХ асрдан буён гармондан фойдаланиб келади. Фарғонада Ориф Гармон (Тошматов) ҳам шу сўз билан машҳур бўлган. Гармоннинг такомиллаштирилиши натижасида аккордеон ва баян чолғулари юзага келган[1].
Манбалар
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |