Гарни – қалъа ва турар жой қолдиғи. Еревандан 27 км шарқда жойлашган. Арман подшоларининг ёзги қароргоҳи. Қалъа деворида 7 тўғри бурчакли минора бор. Девор ва минора чегалар билан ўзаро мустаҳкамланган йирик базалт тошлардан тикланган. Археологик қазишлар натижасида Гарнининг энеолит ва жез давридан тортиб, ўрта асрларгача бўлган бир неча маданий қатлами аниқланган. Сатҳига рангбаранг тош терилган катта ҳаммом ҳаробаси ва бир неча ибодатхона бор. Ибодатхоналарнинг энг каттаси (4,82х16,02) мажусий қабилаларга мансуб бўлган. Кичик Осиё ярим оролдаги ибодатхоналарига ўхшашдир. Гарни қабрларидан жез ва темирдан қилинган меҳнат қуроллари, ҳарбий аслаҳалар, зебзийнат буюмлари топилган.


Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил