Garonna
Гаронна — Франсиянинг жан.ғарбидаги дарё. Узунлиги 647 км. Ҳавзасининг майд. 56 минг км2. Пиренеи тоғларидан бошланиб, Атлантика океанининг Бискай қўлтиғига Дордон дарёси билан бирга Жиронда эстуарийсини ҳосил қилиб қуйилади. Дарё юқори оқимида тоғ дарёси, қуйи оқимида типик текислик дарёсидир. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ёмғир ёққанда ва тоғлардаги қор эриганда қаттиқ тошади. Қуйилиш ерида ўртача сув сарфи 680 м3/сек. Каналлар системаси орқали Ўрта денгиз билан боғланган. 190 км масофада (Бордо ш.гача) океан кемалари қатнайди. Дарёга сув омборлари, ГЕСлар қурилган. Суғоришда фойдаланилади.
| Гаронна | |
|---|---|
|
| |
| Давлат | |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |