ГАРРИК (Гарриcк) Дейвид (1717.19.2, Херефорд — 1779.20.1, Элтрон, Лондон яқинида) — инглиз актёри. Европа театрида маърифий реализм асосчиси ва саҳна ислоҳотчиларидан бири. Театр жамиятни тарбияловчи восита деб ҳисоблаган. 1742—76-йиллар "Друри-Лейн" (Лондон) театрида ишлаган. У Шекспир асарларида бош роллар (Ҳамлет, Отелло ва б.)ни ўйнаб шуҳрат қозонган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил