Garum

Гарум (лотинча: гарум; шунингдек, лиқуамен) — қадимги Рим ошхонасидаги Римнинг барча табақалари орасида машҳур бўлган балиқ қайласи. Милоддан аввалги ИВ асрда яшаб ўтган Апицийнинг ошпазлик китобига кўра, гарум кўплаб рецептларнинг таркибига кирган (Апиций қайланинг иккинчи номи — „лиқуамен“ атамасини ишлатади, у „суюқлик“ деган маънони англатади). Шунингдек, Қадимги Юнонистон, Карфаген ва Византия ошхонасида ҳам учраган.
Гарум ферментлаш йўли билан балиқнинг қонидан ва ичакларидан тайёрланган. Балиқчилар овни саралаб, қайла ишлаб чиқарувчилар ўзлари керакли ингредиэнтларни танлаб олишлари мумкин бўлиши учун турли хил балиқ турларини ва уларнинг қисмларини алоҳида намойиш этганлар[1]. Кўпинча анчоус (ҳамса), тунец, скумбрия балиқлари ва баъзан моллюскалар хушбўй гиёҳлар билан биргаликда ишлатилган. Ферментлаш 2-3 ой давомида қуёш таъсирида катта тош ванналарда ўтказилган. Гарум қайласи балиқли субстанция моддаси юзасида ҳосил бўлган тиниқ суюқлик эди[2]. Қайлага шунингдек, сирка, туз ва зайтун мойи, қалампир ёки шароб ҳам қўшилган ва у турли хил таомлар учун зиравор сифатида ишлатилган. Гарум, шунингдек, дори воситаси бўлиб ҳам ҳисобланган ва ит тишлаши, чипқон ва ич кетишида қўлланган.
Кучли специфик ҳиди туфайли шаҳарларда гарум тайёрлаш тақиқланган. Тайёр қайла кичик сопол идишларга муҳрланган ва шу шаклда Рим провинсияларига етказилган. Баъзи ҳудудларда гарум ошпазлар учун тўлалигича тузнинг ўрнини босган.
Рим империясида гарумнинг асосий етказиб берувчиларидан бири Ликсус шаҳри эди[3].
Рим оқсуякларининг қайлага муносабати бирдек эмас эди. Хуллас, машҳур Рим файласуфи Сенека гарум ҳақида киноя билан гапириб, уни „айниган балиқнинг қимматбаҳо қонли суви“ деб атаган. Шу билан бирга, Целий Аврелиан ва Плиний Катта уни овқат ҳазм қилиш учун фойдали деб ҳисоблашган. Машҳур табиб Гален ўз асарларида гарумни ўттиз мартадан ортиқ тилга олган[4].
Биолог-антрополог Пирс Митчеллнинг таъкидлашича, гарум қадимги Римликларнинг ичак гелминт-паразитлари, масалан, кенг тасмасимон гижжа касаллиги билан оммавий касалланишлари манбаларидан бири бўлган[5].
Балиқ ва устрица қайлаларини тайёрлаш бўйича шунга ўхшаш рецепт бугунги кунда Жануби-Шарқий Осиё халқлари орасида мавжуд. Шунингдек, ХИХ асрдан бери машҳур бўлган вустер қайласи билан ҳам ўхшашлиги мавжуд.
Манбалар
- ↑ Cуртис, Робер И. Тҳе Гарум Шоп оф Помпеии. Cроначе Помпеиане ХХХИ, 1979 — 5–23-бет.
- ↑ Cуртис, Роберт И. Ин Дефенсе оф Гарум, Тҳе Cлассиcал Жоурнал, 78 (3), 1983 — 232–240-бет.
- ↑ Лихус, 2016-03-04да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-05-12
- ↑ „Рыбный соус, воспетый поэтами: гарум и римская кухня“ (ру). дилетант.медиа. Қаралди: 2021-йил 6-март.
- ↑ Митчелл, Пиэрс Д. Ҳуман параситес ин тҳе Роман Wорлд: ҳеалтҳ cонсеқуэнcес оф cонқуэринг ан эмпире (эн) // Параситологй : жоурнал. — 2017. — Вол. 144, но. 1. — П. 48—58. — ДОИ:10.1017/С0031182015001651.
Ҳаволалар
Викиомборда „Гарум“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
- Гарум // Реальный словарь классических древностей / авт.-сост. Ф. Любкер; Под редакцией членов Общества классической филологии и педагогики Ф. Гельбке, Л. Георгиевского, Ф. Зелинского, В. Канского, М. Куторги и П. Никитина. — СПб., 1885.
- Энcйcлопаэдиа Романа. Гарум