Гари Хупер (инглизча: Гарй Ҳоопер) 1988-йил 26-январда Англиянинг Эссекс штатида туғилган[1]. Гари Хупер инглиз футболчиси бўлиб, майдонда ҳужумчи вазифасини бажаради.

Гарй Ҳоопер Futbol
Умумий маълумотлари
Туғилган 26-январ 1988-йил(1988-01-26)(34 ёш)
Эссекс, Англия
Фуқаролиги Flag Anglii Англия
Бўйи 177 см
Вазни 71 кг
Позиция ҳужумчи
Ёшлар клуби
1995—2002 Flag Anglii Тоттенхем Хоцпур
2002—2003 Flag Anglii Мелдон Таун
2003—2004 Flag Anglii Грейс Атлетик
Жамоалардаги фаолияти
2004—2006 Flag Anglii Грейс Атлетик 66 (20)
2006—2008 Flag Anglii Саутенд Унитед 32 (2)
2007 Flag Anglii Лейтон Ориэнт 4 (2)
2008 Flag Anglii Херефорд Унитед 19 (11)
2008—2010 Flag Anglii Сканторп Унитед 80 (43)
2010—2013 Flag Shotlandii Селтик 95 (63)
2013—2016 Flag Anglii Норвич Сити 64 (18)
2015—2016 Шеффиэлд Wеднесдай 12 (6)
2016—2019 Flag Anglii Шеффиэлд Wеднесдай 70 (24)
2019—2020 Flag Avstralii Веллингтон Феникс 21 (8)
2019—2020 Flag Avstralii Веллингтон Феникс Б 1 (1)
2020—2021 Flag Indii Керала Бластерс 18 (5)
2021—2022 Flag Avstralii Веллингтон Феникс 14 (4)
Logotip Vikisklada Wикимедиа Cоммонсдаги медиа файллар

Жамоалардаги фаолияти

„Грейс Атҳлетиc“

Хупер 1988-йил 26-январда Англиянинг Эссекс штати Лоугҳтон шаҳрида туғилган.

Гарининг профессионал фаолияти 2004-йилда „Грейс Атҳлетиc“ билан биринчи шартномасини имзолаганида бошланган. Жамоа сафидаги дебют мавсумида Хупер „Грейс Атҳлетиc“ жамоаси учун асосий ўйинчига айланган ва 29 ўйинда 12 та гол уриб, жамоасига Жанубий Конференсия турнирида ғалаба қозонишга ёрдам берган[2]. Кейинги йил ҳужумчининг „Атлетик“ клубидаги ўрни мустаҳкамланди. Гари 41 та ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол киритишни уддалаган. Унинг клуби иккинчи Англия лигасига чиқиш учун плей-оффда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди, аммо ярим финалда умумий ҳисобда „Ҳалифах Тоwн“га имкониятни бой бериб қўйган.

„Саутенд Унитед“

2006-йил июл ойида Хупер „Саутенд Унитед“да синов учун таклиф қилинган. Гари денгиз қирғоқлари сафида ўтказган бир ойлик синов давомида жамоа бош мураббийи Стив Тилсонга ўзининг профессионаллигини исботлашга муваффақ бўлган ва 1-август куни улар билан бир йиллик шартнома имзолаган. 22-август куни Хупер янги жамоада дебют қилган. Ҳужумчи Англия Лига кубоги доирасида „Борнмут“га қарши ўйинда Жеймс Лоусон ўрнига захирадан майдонга тушган. 24-октабр куни Гари „Саутенд“ сафидаги илк голларини урган — Лига кубоги баҳсида ҳужумчининг иккита аниқ зарбаси жамоасига „Лидс Унитед“ устидан ғалаба келтирган.

„Лейтон Ориэнт“

2007-йилнинг март ойида Хупер 2006/07-йилги мавсум охиригача „Лейтон Ориэнт“га ижарага берилган. Лондон жамоаси учун дастлабки икки ўйинда ҳужумчи „Олдхем Атлетик“ ва „Скунторп Унитед“ дарвозасига тўп киритган. Май ойи бошида „Саутенд“ Гарини ижарадан қайтариб олган.

Терма жамоадаги фаолияти

2011-йил 14-мартда Хупер ўз фаолиятида биринчи марта Англия ёшлар терма жамоаси байроғи остида Дания ва Исландиялик тенгдошларига қарши ўртоқлик ўйинларига чақирилган[3].






Футболдаги статистикаси

Жамоа Мавсум Чемпионат Кубок Лига кубоги Чақирув кубоги Лига Плей-офф босқичи Еврокубок Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Грейс Атлетик 2004/05 29 12 — — — — — — — — — — 29 12
2005/06 37 8 2 0 — — 1 0 1 0 — — 41 8
Жами 66 20 2 0 0 0 1 0 1 0 0 0 70 20
Лейтон Ориэнт 2006/07 4 2 — — — — — — — — — — 4 2
Жами 4 2 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 4 2
Саутенд Унитед 2006/07 19 0 1 0 5 2 — — — — — — 25 2
2007/08 13 2 3 0 2 0 1 0 — — — — 19 2
Жами 32 2 4 0 7 2 1 0 0 0 0 0 44 4
Херефорд Унитед 2007/08 19 11 — — — — — — — — — — 4 2
Жами 4 2 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 4 2
Сканторп Унитед 2008/09 45 24 3 4 1 0 5 2 2 0 — — 56 30
2009/10 35 19 1 0 3 1 — — — — — — 39 20
Жами 80 43 4 4 4 1 5 2 2 0 0 0 95 50
Селтик 2010/11 26 20 5 0 4 1 — — — — 1 1 36 22
2011/12 37 24 3 1 4 2 — — — — 6 2 50 29
2012/13 27 16 3 0 3 6 — — — — 11 4 44 26
Жами 90 60 11 1 11 9 0 0 0 0 18 7 130 77
Умумий фаолиятида 276 129 21 5 22 12 7 2 3 0 18 7 347 155

Манбалар

  1. ↑ Сcоутинг репорт: Гарй Ҳоопер, Сcунтҳорпе Унитед, гуардиан.cо.ук. Дата обращэния 6-ноября 2010. (англ.)
  2. ↑ „Грайс Атҳлетиc 5 — 0 Сcарбороугҳ“. ббc.cо.ук. Қаралди: 2010-йил 6-ноябр.(ингл.)
  3. ↑ „Cелтиc'с Гарй Ҳоопер cаллед уп фор Энгланд Ундер-21с“. ББC Спорт (2011-йил 14-март). Қаралди: 2013-йил 2-феврал.(ингл.)