Gasteromitsetlar
Гастеромицетлар (юн. гастерос -меъда, қорин ва мйкес — замбуруғ) — базидияли замбуруғларнинг холобазидиялар кенжа синфига мансуб тартиблар гуруҳи. Г.нинг кўпчилиги серчиринди тупроқларда сапрофит ҳолда ўсади. Мева таналари ёпиқ, юмалоқ, тухумсимон ёки анжирсимон бўлиб, тупроқ остида ёки тупроқ устида ўтроқ ҳолда, аиримлари эса махсус оёқчалар устида жойлашган. Мева таналари ичида беҳисоб базидиоспоралар етишади; қобиғи маълум жойларидан ёки умумий ҳолда ёрилгач, споралар атрофга тарқалади. Г.га ер юлдузи (Геастер), ер хина (Бовиста) мисол бўла олади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |