Гастродуоденит — меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши. Гастродуоденит кўпинча гастрит, меъда яраси (қаранг Яра касалпиги), панкреатит билан оғриган, шунингдек меъдада ўсадиган микроб Ҳелиcобаcтер пйлори ва ҳар хил гижжалари (лямблия]], аскарида ва б.) бор кишиларда учрайди. Ўткир ва сурункали гастродуоденит. фарқ қилинади. Ўткир гастродуоденитда беморнинг кўнгли айнийди, қусади, ичи кетади, тўш ости сохасида оғриқ бўлади. Ўткир Г.нинг вактида олди олинмаса, у сурункали шаклга ўтади. Сурункали гастродуоденитда меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яраси каби касалликларнинг белгилари кузатилади. Даво касалликнинг кечиши ва белгиларига қараб тайинланади. Касалликнинг олдини олишда унинг илк белгилари намоён бўлиши билан дарҳол врачга мурожаат этиш муҳим. Ҳелиcобаcтер пйлори микробига қарши антибиотиклар, метронидазол ва депол каби дорилар ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил