Гастроном (гастро... ва номос — қонун) — совуқ енгил таомлар ва алоҳида усулда тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи магазин. Катта савдо зали бўлган ва турли озиқовқат маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчи магазин ҳам, кўпинча, Г. дейилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил