Гатчасой — Навоий вилояти Нурота туманидаги сой. Гатчасой Нурота тоғ тизмасининг унча баланд булмаган шимғарбий ён бағирларидан оқиб тушувчи 8 та майда ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Узунлиги 18 км. Қуйи қисми Қизилча қишлоғидан 5 км шим.ғарбда қумликларга сингиб тугайди. Гатчасой ҳавзасида ёғин кам ёғади, шунинг учун ўзани кўпинча қуруқ бўлади, баҳорги кучли жала ёмғирлар пайтидагина суви кўпаяди.

Гатчасой
Gatchasoyning oʻzani quyi oqimda (Qizilcha yaqinda)
Гатчасойнинг ўзани қуйи оқимда (Қизилча яқинда)


Давлат

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил