Гаубица (чех. ҳоуфниcе — тошотар) — ҳарбий (дала) артиллерия таркибига кирувчи 100 мм ва ундан ортиқ калибрли артиллерия куроли. У 65° бурчак ҳосил қилиб, юқорига ва очиқ жойлардаги нишонга отишга, шунингдек ёпиқ (траншея, кузатув пунктлари ва б.) ҳамда дала мудофаа иншоотлари (блиндаж, пана жойлар, ёпиқ траншеялар ва б.)ни ўққа тутишга мўлжалланган. Г. стволи (нили) калталиги, ўқи узоққа бормаслиги (17 км дан ошмайди), тезотарлиги (минутига 1—6 гача отиши) билан оддий замбараклардан фарққилади (яна қ. Замбарак).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил