Гауптвахта (нем. Ҳайптwаче — бош қоровул) — ҳарбий хизматчиларни вақтинча банди қилиб сақлаш учун ажратилган махсус хона. Гарнизон Г.си ёки қўшин Г.си бор. Оддий ёки қатъий жазоланганлар бандилик муддатини умумий ёки якка камераларда ўтайдилар. Г.да кун тартибини гарнизонда гарнизон коменданти, қўшинлар бўлимида қисм командири белгилайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил