Гаусторлар (лот. ҳаустор — ичувчи, ютувчи, сўрувчи) — 1) паразит ҳолда ҳаёт кечирадиган ўсимликлар (мас, чирмовиқ)нинг яшил ўсимликларга ёпишиб, улардан озиқ модда сўриб олувчи ўсимтаси, сўрғичи; 2) паразит замбуруғлар (мас, ун-шудринг замбуруғлари)да вегетатив ипнинг яшил ўсимлик ҳужайраси ичига санчилиб кирган учи; 3) озиқ моддаларни нуцеллюс ва муртак қопчасидан ривожланаётган эмбрионга ўтказиб берувчи бир ҳужайрали ёки кўп ҳужайрали ўсимта; 4) йўсинлардаги спорогон бандининг остки қисми, у гаметофит тўкимасига санчилган бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил