Gavdala
Qiyofa
Гавдала - яҳудийликда шанба ва бошқа байрамлардаги якунловчи ибодат маросими. Қадимда яҳудийлар Шанба куни ниҳоясида катта стол атрофида жамланиб, Қуёш ботгач шамларни ёқишган ҳамда ҳамду сано айтишган. Овқатланиб бўлгандан кейинги ҳамду-санога Шанба билан бошқа кунларни ўртасини ажратиш мақсадида Гавдалани қўшишган. Шанба куни ниҳояси билан стол тузиш одати йўқолиб борган. Қолаверса, кеч кириши билан ейиш ва ичиш та’қиқланган. Рамбамга кўра, Гавдала Тавротнинг амри бўлиб, Шанба кунини муқаддас санаш, нафақат, кундузи балки, унинг чиқишини ҳам муқаддаслиги ва бошқа одатий кунлардан фарқланишини белгилашдир[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 126.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |