Gavial
Гавиал (Гавиалис гангетиcус) — тимсоҳлар туркумига мансуб тур. Танасининг уз. 6,6 м гача, орқа томони қорамтир, қўнғир-яшил; қорин томони сарғиш-яшил. Тумшуғи узун ва ингичка, олдинги учи кенгайган. Эркаклари тумшуғининг кенгайган учида юмшоқ тўқимадан иборат ўсимтаси бўлади. Бу ўсимта ҳинд сопол тувагига ўхшаш бўлганидан бу ҳайвонларга гавиал, яъни тувак (гҳара) деган ном берилган. Тишлари узун, ингичка ва ўткир, юқори жағида 27 та, пасткисида 24 та. Ҳиндистон я. о. ва Мянмадаги Ҳинд, Ганг , Маханади, Браҳмапутра, Колодана дарё тизимларида тарқалган. Асосан балиқлар, баъзан қушлар ва майда сут эмизувчилар, ўлимтиклар билан озиқланади. Ҳаётининг кўп қисмини сувда ўтказади. Урғочиси 40 тагача тухум қўяди. Г. одам учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Ноёб тур сифатида Халқаро Қизил китобга киритилган.Улар тумсок турига кирип улар балиқлар дуниёсига ҳам кириши таби ҳол. Улар сувда яшайди. 110 яқин ойласи бор 11 яқин турлари бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |