Гавр — Франсиядаги шаҳар, Сена дарёси Сена қўлтиқчасига (Ла-Манш бўғози) қуйиладиган жойда. Аҳолиси 196 минг киши (1990). Йирик порт, Парижнинг аванпорти: Четга чиқариладиган юкларнинг 70—80% нефт. Гаван яхши жиҳозланган. Кемасозлик, машинасозлик, кимё, семент, ип газлама, озиқ-овқат саноати, рангли металлургия, нефт тозалаш корхоналари бор. Г. орқали четга нефт, пахта, кофе, шакарқанд чиқарилади. Океанография институти, шаҳар яқинидаги черковда (ХИ—ХИВ асрлар) ўрта аср ҳайкалтарошлиги ва археология музейи бор. Г. 1517-йилда балиқчилар шаҳарчаси ўрнида барпо этилган. ХВИИ—ХВИИИ асрларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Гавр" ЎзМЕ. Ф-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-05 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил