Гаянада ислом христианлик ва ҳиндуизмдан кейин диндорлар сони бўйича учинчи диндир. 2002-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Гаяна аҳолисининг 7,3 % мусулмонлар[1]. Бироқ, Пеw Ресеарч Cентер томонидан 2010-йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, аҳолининг 6,4 фоизи ўзларини мусулмон деб билишган[2].

Ислом Гаянага Ғарбий Африкадан қуллар орқали келган, аммо плантацияларда диндорликнинг намоён бўлиши бостирилган. Бироқ, Ислом ҳақиқатан ҳам ХИХ асрнинг ўрталарида Гаянада ўсди, ўшанда колонияга Жанубий Осиёдан хизматкорлар ва қуллар олиб келинган. 1966-йилда мустақилликка эришгач, Гаяна Яқин Шарқ мамлакатлари ва мусулмон дунёсининг бошқа қисмлари билан алоқаларини мустаҳкамлади. 1998 йилда Гаяна Ислом ҳамкорлик ташкилотига қўшилди.

Қурбон ҳайити, Рамазон ҳайити ва Мавлид байрамлари Гаянада расман тан олинган. Мусулмон байрамларини нишонлаш ислом тақвимидаги санага қараб фарқ қилади.

Кўпчилик мусулмон гаянликлар ҳиндларнинг авлодлари ёки тўғридан-тўғри ҳинд бўлганлиги сабабли, ҳинд тили улар оасида машҳурдир. Бу тилда улар Болливуд филмларини томоша қилишади ва ҳинд мусиқасини тинглашади.

Америкалик-гаяниялик профессор Раймонд Чикри сўзларига кўра, Гаяна мусулмонлари бошқа дин вакиллари билан фаол ҳамкорлик қилади. Чикри айтганидек, „Гаянадаги мусулмонлар ва ҳиндуийлар жуда илиқ муносабатларга эга. Улар бир-бирларининг маконини ҳурмат қилишади, маданий ва ҳатто тил жиҳатидан ҳам ҳамкорлик қилишади.“

Мусулмонларга 1994 йилгача овоз бериш ҳуқуқи берилмаган. Шабнам Алли „Мусулмонлар Гаяна ижтимоий-иқтисодий секторида фаол иштирок этмоқда“ деб ёзади. Бироқ ҳукуматда мусулмонлар кам.

Тарихи

Кўпгина Жанубий Америка давлатларида бўлгани каби, Ислом Атлантика орқали бўлган қул савдоси орқали Гаянага кирган. Мандинка ва фулани халқларидан бўлган мусулмонлар Гаянадаги шакар плантацияларида ишлаш учун қул ишчилари сифатида келишган. Бироқ мустамлакадаги оғир қуллик шароити минтақада ислом динининг йўқ бўлиб кетишига олиб келди, 1838-йилда эса Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистондан 240 минг киши колонияга етиб келди. Уларнинг аксарияти ҳиндуийлар эди, оз қисми эса мусулмонлар эди. 1966-йилда Гаяна мустақилликка эришгандан сўнг, Миср, Ироқ ва Ливия каби араб давлатлари билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйди, уларнинг Гаяна пойтахти Жоржтаунда элчихоналари бор. Мусулмон ёшларнинг бир қисми Исломни чуқурроқ ўрганиш, шунингдек, араб тилини ўрганиш учун Саудия Арабистони, Миср ёки Ливияга боришди. 1996 йилда Гаяна президенти Чедди Жаган Сурия, Қувайт, Баҳрайн, Қатар, БАА ва Ливанга сафар қилди ва Яқин Шарққа элчи тайинлади. Ўша йили Гаяна Ислом ҳамкорлик ташкилотида доимий кузатувчи бўлди, 1998-йилда эса мамлакат ташкилотга аъзо бўлиб, унинг 56-аъзосига айланди.

Аҳоли

2012-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, аҳолининг тахминан 6,8 % мусулмон (746,955 кишидан 50,572). Мусулмонларнинг аксарияти ҳинд илдизга эга. Мусулмон аҳолиси вақт ўтиши билан эмиграция туфайли камайиб борди.

Йил Гаяна аҳолиси Гаяна мусулмон аҳолиси %
1980 759 567 66 122 8.7
1991 723 673 57 669 8.0
2002 751 223 54 554 7.3
2012 746 955 50 572 6.8

Мамлакат бўйича тақсимоти

Эссеқуибо Исландс-Wест Демерара мусулмонларнинг Гаяна регионлари бўйлаб энг кўп тақсимланишига эга. Регион аҳолисининг 12 фоизга яқинини мусулмонлар ташкил қилади. Кейинги ўринларда Эаст Бербиcе-Cорентйне (10 %) ва Маҳаиcа-Бербиcе (9 %) ҳудудлари туради.

№ Ҳудуд Ҳудуд аҳолиси (2012) Мусулмон аҳоли %
1 Барима-Wаини 27 643 70 0.3
2 Помероон-Супенаам 46 810 3 201 6.8
3 Эссеқуибо Исландс-Wест Демерара) 107 785 12 688 11.8
4 Демерара-Маҳаиcа 311 563 18 702 6.0
5 Маҳаиcа-Бербиcе 49 820 4494 9.0
6 Эаст Бербиcе-Cорентйне 109 652 10 448 9.5
7 Cуюни-Мазаруни 18 375 350 1.9
8 Потаро-Сипаруни 11 077 67 0,6
9 Уппер Такуту-Уппер Эссеқуибо 24 238 135 0,6
10 Уппер Демерара-Бербиcе 39 992 417 1.0
Гаяна 746 955 50 572 6.8

Ташкилотлар

Гаяна Марказий Ислом Ташкилоти

Гаяна Марказий Ислом Ташкилоти (ингл. Cентрал Исламиc Организатион оф Гуяна, CИОГ) — Гаянадаги энг қадимги исломий гуруҳдир. Улар етимларга ва бошқа масалаларда ёрдам беришади.

Гаяна Ислом жамғармаси

Гаяна Ислом жамғармаси (ингл. Гуяна Исламиc Труст, ГИТ) – 1978-йилда ташкил этилган кўп томонлама нотижорат ташкилотдир[3]. ГИЖ Гаянадаги шахслар, оилалар ва жамоаларни интеллектуал, ахлоқий ва маънавий соҳаларда юксалтириш жараёнига ўзини бағишлади.

Уларнинг мақсади таълимдир, жамғарма аъзолари „жаҳолат жамиятимиз ва дунёмизга кириб борган муросасизлик, ирқчилик, ахлоқсизлик ва жиноятчиликнинг асосий сабабидир“ деб ишонадилар.

Жамғарманинг аҳоли пунктлари фаолияти 14 та маъмурий туман томонидан назорат қилинади. Жамғарма операциялари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Ёшлар ва кексалар учун исломий таълимни ташкил этиш
  • Мунтазам оилавий йиғилишлар ва ижтимоий тадбирлар
  • Мактабларда исломий жамоаларни ташкил этиш ва назорат қилиш
  • Ёшар учун дастурлар
  • Жамоат билан ҳамкорлик
  • Одамларни Исломга даъват қилиш
  • Ижтимоий таъминот дастурлари
  • Аёлларда малака ошириш
  • Таълим фаолияти
  • Тиббий дастурлар

Ислом опа-сингиллар миллий ассоциацияси

Ислом опа-сингиллар миллий ассоциацияси (ингл. Натионал Исламиc Систерс Ассоcиатион) – ГИЖнинг аёллар бўлимидир[4]. Уюшма фаолиятига қуйидагилар киради:

  • Гаяна аёллари орасида исломий қадриятлар ва таълимотларни тарғиб қилиш
  • Қур’он ва Суннат амалиётларини қайта тиклаш
  • Аёлларга ўз мажбуриятларини бажаришга ёрдам бериш
  • Исломий оилавий қадриятларни тарғиб қилиш
  • Гаянадаги исломий ҳаётни қайта ташкил этиш жараёни
  • Зарур ҳолларда маслаҳат бериш
  • Лойиҳалар учун пул йиғиш

Гаяна Ислом институти

Гаяна Ислом институти (ингл. Гуяна Исламиc Институте, ГИИ) – Кариб ҳавзасидаги исломни ўрганиш бўйича асосий ташкилотдир. Институт 1986-йилда ташкил этилганидан буён Қур’он илми, араб тили ёки исломшунослик йўналишлари бўйича кўплаб одамлар институтни тамомлаган.

Институтни тамомлаганларнинг аксарияти ҳозир шайх, имом бўлиб етишиб чиқиб, нафақат Гаяна, балки Кариб денгизининг бошқа қисмлари, Шимолий Америка ва бошқа мамлакатлардаги ислом жамоаларига хизмат қилмоқда.

ГИИ ўз талабаларига ҳурматли ислом жамоаларида дуот (даъват ўқийдиган шахс) бўлишга ёрдам беришда давом этмоқда. Ташкилот талабаларга ислом – ҳаёт, ўлим ва бошқа дунё тушунчалари ҳақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам беради; мусулмон бўлмаганларни Исломга жалб қилишда уларга ёрдам бериш; Қур’он ва Суннат асосида ислом ҳақидаги билимларини ошириш;

Институт талабаларига қуйидаги мавзуларда дарслар ўтилади:

Талабалар қуйидаги соҳаларда ҳам тажрибага эга:

  • Педагогика ва ўрганиш
  • Хутба ўқиш
  • Даъват, мусулмон бўлмаганларни Исломга жалб қилиш
  • Ёшлар фаолиятини ташкил этиш ва иштирок этиш
  • Стипендия

Бирлашган ҳалол миллий раҳбарияти

Бирлашган ҳалол миллий раҳбарияти (ингл. Натионал Унитед Ҳалаал Аутҳоритй, НУҲА) – 2011-йилда ташкил этилган озиқ-овқат ташкилотидир. Мусулмонлар учун ҳалол тасдиқланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сертификатлашни назорат қилади.

Гаяна Аҳмадия мусулмонлар жамияти

Гаяна Аҳмадия мусулмонлар жамияти (ингл. Аҳмадийя Муслим Cоммунитй ин Гуяна) – 1960-йилларда ташкил этилган Аҳмадия мусулмон жамоасидир. Ҳозир жамият мамлакатдаги бир нечта масжидларга эгалик қилади, жумладан Жоржтаун, Росигнол, Ню-Амстердам ва Систерс Виллаге масжидлари.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ингл. Организатион оф Исламиc Cооператион, ОИC) —халқаро ислом ташкилоти бўлиб, ўз ичига Гаяна ва Суринамни олади. Улар ушбу ташкилотга аъзо бўлган ягона Америка давлатлари (мос равишда 1996- ва 1998-йилда).

Манбалар

  1. ↑ „Wайбаcк Мачине“. wеб.арчиве.орг (2017-йил 11-январ). 2017-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-август.
  2. ↑ 1615 Л. Ст НW, Суите 800 Wашингтон, ДC 20036 УСА202-419-4300 | Маин202-419-4349 | Фах202-419-4372 | Медиа Инқуириэс. „Религиоус Cомпоситион бй Cоунтрй, 2010-2050“ (эн). Пеw Ресеарч Cентер’с Религион & Публиc Лифе Прожеcт (2015-йил 2-апрел).
  3. ↑ „Абоут – Гуяна Исламиc Труст“ (эн). 2019-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июл.
  4. ↑ „Натионал Исламиc Систерс Ассоcиатион – Гуяна Исламиc Труст“ (эн).