Gayatri Joshi
Гаятри Жоши — ҳинд актрисаси ва Боллйwооднинг собиқ модели. Унинг Сwадес (2004) номли биринчи ва ягона филми бор. У 2005-йилдан бери ишбилармон Викас Оберои билан турмушда.
| Гаятри Жоши | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди | Нагпур, Маҳарастра |
| Касби | Актриса, модел |
| Фаолият йиллари | 1999 - 2004 |
| Турмуш ўртоғи |
Викас Оберои (турм. 2005) |
| Болалари | 2 нафар |
Фаолияти
Жоши ўз фаолиятини Ҳиндистоннинг В каналида бошловчи бўлишдан бошлаган. Кейин у Фемина Мисс Индиа гўзаллик танловида иштирок этиш орзусини амалга ошириш учун бошловчилик касбидан кетган. Жоши 1999-йилги Фемина Мисс Индиа гўзаллик танловида сўнгги беш номзоддан бири бўлган[1] ва томошабинлар томонидан овоз бериш орқали Сонй Энтертаинмент каналида тож кияди ва 2000-йилда Японияда бўлиб ўтган Мисс Интернатионал тадбирида Ҳиндистон вакили сифатида танланади.[1] У бир нечта мусиқий видеоларда суратга тушишдан ташқари реклама модели сифатида ҳам ишлаган: Жагжит Сингҳнинг Кагҳаз Ки Кашти ва Ханс Ражнинг Жҳанжариа клипларида суратга тушган.[2]
Коллежда ўқиётганда у Бомбай Деинг, Пҳилипс, Пондс, Годреж, Сунсилк ва ЛГ учун модел бўлиб ишлаган, шунингдек, Шакҳ Рукҳ Кҳан билан Ҳюндаи рекламаларида суратга тушган. У 2001-йилда фасллар каталоги ва тақвими учун ҳам моделлик қилган. У ўзининг Боллйwоод киносидаги дебютини 2004-йил декабрида Ашутош Говарикарнинг Шакҳ Рукҳ ва Кишори Баллал билан биргаликда „Сwадес“ филмида қилган.[3][4] Филм ва унинг роли ҳинд кино танқидчиларининг олқишига сазовор бўлган.
Филмографияси
| Йил | Филм | Изоҳлар |
|---|---|---|
| 2004 | Сwадес | Биринчи ва охирги филм |
Шахсий ҳаёти ва таълими
Жоши Нагпурдаги Моунт Cармел ўрта мактабида ўқиган ва оиласи билан Мумбайга кўчиб келганида ЖБ Вачҳа ўрта мактабига ўқишга кирган. Мактабни тугатгач, у Сйденҳам коллежида ўқишни давом эттирган.
2005-йил 27-августда у Оберои Cонструcтион тарғиборчиси Викас Обероига турмушга чиққан.[5][6]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Годдесс Гаятри“. Тҳе Телеграпҳ (Cалcутта) (12-апрел 2005-йил). 2016-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-август 2016-йил.
- ↑ Басу. „Реачинг фор тҳе старс“. Тҳе Телеграпҳ (Cалcутта) (5-феврал 2005-йил). 2016-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-август 2016-йил.
- ↑ Чаубей, Паринита. „Ролес Реверсед Он Сwадес Сет: Wҳен Шаҳ Рукҳ Кҳан 'Тоок Овер' Тҳе Cамера То Шоот Ҳис Диреcтор“. НДТВ (2-май 2019-йил). 19-феврал 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-март 2020-йил.
- ↑ „Акшай Кумар-Тwинкле Кҳанна'с мовиэ дате wитҳ Сwадес аcтресс Гаятри Жоши“. Индиа Тодай. 2-июл 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-март 2020-йил.
- ↑ ИндиаФМ. „Wеддинг беллс фор Гаятри“. Сифй (29-август 2005-йил). 8-октабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-август 2011-йил.
- ↑ Сета. „15 еарс оф Сwадес ЭХCЛУСИВЕ: Гаятри Оберои БРЕАКС силенcе он wҳй ше қуит филмс : Боллйwоод Неwс - Боллйwоод Ҳунгама“ (инглизча). www.боллйwоодҳунгама.cом. Боллйwоод Ҳунгама (17-декабр 2019-йил). 12-январ 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-март 2020-йил.