Гайдуклар (ҳайдуклар) (венгерча ҳаждук — пиёдалар) — 1) жан. славян халқдари, молдаванлар ва б.нинг 15— ХИХ асрларда усмонли турк истилочиларига қарши қуролли кураши катнашчилари. 1877—78 йиллардаги рус-турк уруши даврида Г. рус қўшинлари билан бирга Болгарияни озод қилишда қатнашганлар; 2) ХВИИИ—ХИХ асрларда Венгрия ва Полшадаги йирик магнатлар ва помешчиклар хизматида бўлган енгил куролланган жангчилар; 3) Россияда Петр И замонида бойларнинг отлиқ малай(қарол)лари.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил