Gayka
Qiyofa
Гайка:
1) машина ва механизмларнинг қисмларини бир-бирига маҳкамлашда ишлатиладиган детал; винт ёки болтга бураб киритилади. Гайканинг ичи резбали, сирти олти ёки тўрт қиррали ва думалоқ бўлади. Тожсимон ва қулоқли гайкалар ҳам бор. Гайканинг ўлчамлари, одатда, стандартлардан олинади, лекин баландлиги 0,8 д дан кичик бўлмаслиги керак (д — болт ёки винтдаги резбали қисмнинг ташқи диаметри). Гайка пўлат, рангли металл ва полимерлардан тайёрланади. Аввал токарлик станокларида думалоқ ёки қиррали материал қирқиб олинади, сўнгра тегишли станокларда унга резба очилади;
2) винтли механизмларда винтнинг айланма ҳаракатини бошқа детал ва узелларнинг илгарилама ҳаракатига айлантириб берадиган детал. Масалан, домкратда шундай Гайка бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |