Gaz
Газ – 1) узунлик ва масофани ўлчаш учун мўлжалланган қадимий ўлчов бирлиги; аршин. Ўрта Осиё, шу жумладан Ўзбекистоннинг баъзи жойларида зар деб ҳам юритилган. Қиймати 0,71 м деб қабул қилинган. Газ 3 хил усулда аниқланган: 1-усулда узатилган қўлнинг бармоқлар учидан елкагача бўлган масофа (70-75 см) (биринчиси); кўкракнинг ўртасигача бўлган масофа (80-Г-90 см) (иккинчиси); то иккинчи елкагача бўлган масофа (105-5-110 см) (учинчиси). 2-усулда Г.нинг ўлчами 1 бармоқ=6 арпа дони (1 арпа дони 6 ишчи от ёлига тенг) орқали аниқланади. Ўзбекистон ҳудудида 1Г.=24 бармоқ бўлган; агар 1 бармоқ 2,18+2,28 см бўлса, 1Г. тахминан 52,32-^54,72 см бўлган. 3-усул бўйича Газнинг ўлчами муштум (тутам) орқали аникланади. Бунда 1 муштум 4 бармоққа тенглигидан, шунингдек бош бармоқнинг кўтарилган ҳолатдаги узунлиги 3 бармоққа тенглигидан янги узунлик ўлчов бирлиги – „муштум кўтарилган бош бармоқ билан“ пайдо бўлади ва у миқдор жиҳатидан 7 бармоқ қийматига тенг ҳисобланади. Шулардан 1Г.=6 муштум + 1 муштум кўтарилган бош бармоқ билан = 6-4 бармоқ + 7 бармоқ =31 бармоқ. Демак, бу усулда 1Г. 31 бармоққа тенг экан. Энди 1 бармоқнинг ўртача 2,18+2,28 см га тенглигидан 1 Г.нинг қиймати аниқланади: 1Г.= 31 бармоқ =31 (2,18+2,28)=б7,58+70,68 см.
Қаерда ва нима учун ишлатилишига қараб Газнинг қиймати ҳар хил бўлган: Хоразмда газ икки хил ўлчовга эга бўлган: ер ўлчаш учун, мато ўлчаш учун, яъни 1 ер Г.и=49 бармоқ, 1 мато Г.и=28 бармоқ; 1 бармоқ Хоразмда 2,078 см эканлиги ҳисобга олинса, 1 ер Г.и=101,882 см; 1 мато Г.и=58,184 см эканлиги келиб чиқади. Агар 1 бармоқни 2,18 см га тенг деб олинса, унда 1 ер Г.и=49-2,18=106,82 см; 1 мато Г.и=28-2,18=61,04 см эканлиги келиб чиқади. Бухорода ҳам икки хил Г. ўлчами қўлланган. Биринчиси – оддий Г. 24 бармоққа тенг . Ҳар бир бар-моқ (Хоразмдагидек) 2,078 см га тенг килиб олинган. Шунда 1Г.=24 бармоқ = 49,875 см бўлган. Иккинчиси Бухоро қарисининг учдан бирига тенг бўлган. Бухоро шоҳ Г.и 106,82 см га тенг . Яна Г.нинг икки шоҳ Г.ига тенг бўлган қиймати ҳам бўлган ва у халқ орасида катта Г. деб ҳам юритилган. Бухорода 1740-йилдан бошлаб қиймати 36 бармоққа тенг бўлган Г. ҳам қўлланган. Унинг қиймати 1Г.=36бармоқ = 36-2,18=78,48 см бўлган. Самарқанд, Тошкент ва Фарғонада ҳам газнинг икки хил қиймати қўлланган. Улардан бири 40 бармоққа, иккинчиси эса 49 бармоққа тенг бўлган. 1 бармоқ = 2,18 см эканлигидан биринчиси – 1Г.=40 бармоқ = 87,2 см; иккинчиси – 1Г.=49 бармоқ=106,82 см. Газ амадда минг йиллардан бери қўлланиб келинган Ҳозирги кунда ҳам газ халқ орасида, я'ни муомалада миқдори 0,71 м бўлган узунлик ўлчови бирлиги сифатида қўлланилмоқда; 2) азалдан халқ орасида қўлланиб келинган, узунлик жиҳатидан 0,71 м га тенг бўлган аршин ёки олчин каби узунлик ўлчов воситаси – рейка; 3) Ўзбекистоннинг баъзи жойларида Г. ҳажм ўлчов бирлиги. Масалан, Г. билан мой ҳажми ўлчанган, 1Г. ҳажм = 310-=-325 куб см га тенг бўлган, бу эса 0,310+0,325 л га тўғри келади; 4) тўқимачиликда – полотно ўришда тўқилган енгил шойи газлама; ҳарир газдан дурра, шарфлар тикилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Аҳроров Н., Қадимий ўлчов бирликлари, Т., 1996.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |