Газ двигатели — газ ҳолатидаги ёқилғи ёки ёнилғи билан ишлайдиган ички ёнув двигатели. Унда ёқилғи сифатида табиий газлар ёки қаттиқ ёқилғидан газ генераторида олинадиган сунъий газлар ҳамда металлургиядаги чиқинди газлар турлари

(домна, кокс газлари ва б.), ёнилғи сифатида суюлтирилган газлар ишлатилади . Газ босими атмосфера босимигача пасайтирилиб, ҳаво билан аралаштирилади, двигател силиндрига киритилади ва электр учқуни билан ўт олдирилади. Дизел сиклида ишлайдиган Г. д. кенг тарқалган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил