Газ сепаратори — газ қудукдаридан чиқариб олинаётган газларни намдан ҳамда углеводород конденсатлари, қаттиқ зарралар ва б. ёт аралашмалардан тозалайдиган аппарат. Маълумки, нам ва аралашмалар газни ташишни қийинлаштиради, қувурларни чиритади, газ йўлида тиқинлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Г. с.нинг гравитацион, марказдан қрчма (сиклонли), инерсион (чўктирма) ва жалюзали хиллари бор (яна қаранг Газларни тозалаш).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил