Газ блок

Газ блок — ғовакли бетонларнинг бир тури; қурилиш материали; сунъий тош; зичлиги бир хил тақсимланган ғоваклари ёпиқ диаметри 1-3 мм гача бўлади. Сўнгги технологиялар бўйича газ блок „автоклав“ ва „автоклавсиз“ га бўлинади. Газ блок ишлаб чиқариш учун кварц қуми, семент ва махсус ғовак ҳосил қилувчи модда(алюмин пудраси) яна таркибида оҳак, гипс, кўмир кули ёки шлаклар қўшилиши мумкин.

Автоклав газ блок — энергиятежамкор инновацион қурилиш метериали ҳисобланади. Автоклавсизга нисбатан юқори мустаҳкамлиги ва енгиллиги билан фарқ қилади. Автоклав газ блок чўкмайди, сув шиммайди, блоклар бир хил зичлиги билан фарқ қилади, блоклар юк остидалигида қисқармайди.

Ишлаб чиқариш жараёни

Шарли тегирмонда қум билан гипсни майдалап аралаштиради. Шундан сўнг аниқ ҳароратда сув қўшилади(сувнинг харорати 45-60 C) ва керакли миқдорда семент, оҳак ва алюмин пудраси қўшилади. Айнан шу модда газ блокларни ғовакли қилади. Шакл бериш учун махсус қолипларга яримтўла қуйилади. Реакция жараёнида газ блок кенгаяди, бунинг учун ҳарорати 60 °C бўлган камераларда туриши керак. Газ блок бутунлай қотип қолмасдан массив юмшоқлик пайтида аниқ размерларга кесип олинади махсус полат торларда. Кейинги жараён энг мухими ҳисобланади — мустаҳкам бўлиши учун атмосфераси тўйинган буғли автоклав печкада 12-13 бар босим, 180-190 C температурада 12-13 соат туради. Автоклавлаш туфайли ноёб кристалли структура ҳосил бўлади. Охирги жараёнда таёр бўлган газ блокларни термобардош плёнкаларга ўрап ёғоч поддонларда қурилиш майдонларига етказип берилади.

Манбалар

Ҳаволалар