Газчуп — 1) сувоқчилик асбоби. Тўрт ёки уч қиррали қилиб ва юзини силликлаб ёғочдан ясалади. Узунлиги 70 см дан 2 м гача бўлади. Г.нинг эшик, дарча, меҳроб ёнларини сувайдиган васса Г, деворнинг бурчак, пах, бозиларини чиқариб текислайдиган пах Г. ва деворни силликлайдиган мола Г. каби хиллари бор; 2) узунликни ўлчашда ишлатиладиган қад. ўлчаш қуроли; узунлиги бир газга тенг (қаранг Газ). Баъзан чўпгаз деб ҳам юритилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил