Gazlash
Газлаш — 1) минерал сувлар, мева шарбатлари, квас, пиво ва шампан виноларини карбонат ангидрид (СО2) гази билан тўйинтириш. Г. ичимликларга вишиллаш хусусиятини беради, уларнинг баданга сингишини яхшилайди, таъмини ёқимли қилади. Г.нинг икки усули бор: газни тўғридан-тўғри суюқликка бериш (мае, мева шарбатлари, минерал сувлар; бунда махсус аппаратлардан фойдаланилади. 1 л ичимликка 0,3—0,5 мг карбонат кислота қўшилади); ичимликларни бижғиш вақтида ажралиб чиққан газ ҳисобига тўйинтириш (мае, шампан виноси, пиво, квас); 2) ёқилғиларни Г. — кумир, мазут, торф, ёгоч, сланес ва б. ёқилғилардан генератор гази олиш. Газ генератори ёрдамида ёқилғини юқори температурада ҳаво ёки сув буғи билан оксидлаб амалга оширилади. Агар Г. босим остида буғ-кислород аралашмасидан фойдаланиб бажарилса, таркибида 15% гача метан бўлган шаҳар гази ҳосил бўлади. Г.да қўшимча маҳсулот — генератор смоласи ҳам олинади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |