ʻʻʻГебжалияъʻʻ — Грузия ошхонасининг (аввало, мегрел ошхонасининг) миллий таомидир. Бу ялпиз қўшилган пишлоқли рулетлардир.

Ингредиентлар

Гебжалия янги тузсиз Имерития пишлоғи ёки янги сулугуни пишлоғи ва ялпиздан тайёрланади[1]. Таом творог пишлоғи надуги[2] (рикоттага ўхшаш) ва сут ёки мацонидан тайёрланган ялпизли сутли соус билан тортилади[3][4]. Баъзи рецептларда хачо твороги ва чинти пишлоқ ишлатилади; тархун, кашнич, саримсоқ, яшил қалампир ва ҳатто, чили қалампирини ҳам қўшиш мумкин. Таъбга кўра туз қўшилади[5].

Тайёрланиши

Гебжалия пиширишнинг иккита асосий ютуғи бор: биринчидан, кўп масаллиқ кетмайди, иккинчидан, 15 дақиқага бормай пишади[6].

Ялпиз совуқ сувда ювилади Барглари ёки поясининг юқори, майин қисми, барглари билан бирга пичоқда жуда майда тўғралади (ёки блендерланади). Ялпизнинг 3/4 қисми таомга, қолгани эса соусга кетади.

Сут кастрюлда ёки сотейникда максимал 55-60 даражага қадар иситилади, шундан сўнг унга пишлоқ тилимлари қўшилади. Пишлоқ бўлакларига сут қуйиладиган, тескари рецепти ҳам мавжуд.

Алангани ошириб, пишлоқ эритилади ва битта яхлит бўлакка айланади. Бу бўлак човли билан патнисга ағдарилади ва юпқа қилиб ёйилади (бу вақтда устидан иссиқ сут қуйилади). Шундан кейин патнисдан сутнинг ортиқчаси оқиб кетади, юзага келган пишлоқ чалпагига эса ялпиз солинади. Пишлоқ чалпак рулетга ўхшатиб ўралади ва 4-5 смли бўлакларга кесиб чиқилади. Бошқа рецептида эса иккита ҳар хил масаллиқли рулет тайёрланади (масалан, ялпизли хачо ва ялпизли чинти).

Соус учун тўғралган ялпиздан қолгани мацонига қўшилади ва гебжалия бўлаклари устига шу соус қуйилади. Таом соус билан бирга дастурхонга тортилади[7].

Манбалар

  1. ↑ „Блюда грузинской кухни“ (ру) (2020-йил 23-сентябр). Қаралди: 2021-йил 31-январ.
  2. ↑ „Гебжалия. Рецепт“ (ру). Еда.ру. Қаралди: 2021-йил 31-январ.
  3. ↑ „Гебжалия из сыра с мацони по-грузински“ (ру). Қаралди: 2021-йил 31-январ.
  4. ↑ админ. „Гебжалия (Гебзҳалиа)“ (ру). Вкусные заметки. Қаралди: 2021-йил 31-январ.
  5. ↑ „Гебжалия. Грузинская закуска из сыра сулугуни“ (ру). Фоод Вояге (2015-йил 20-август). Қаралди: 2021-йил 31-январ.
  6. ↑ „Гебжалия — грузинское сырное блюдо“ (ру). Рецепты "Вкуснятинки" (2017-йил 13-январ). 2021-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 31-январ.
  7. ↑ „Гебжалия (нежная закуска родом из менгрелии)“ (ру). www.коолинар.ру. Қаралди: 2021-йил 31-январ.