Геэта Бали (талаффузи: Гита Бали; туғилгандаги исми: Ҳаркиртан Каур; 1930-йил 30-ноябр — 1965-йил 21-январ) ҳинд тилидаги филмларда суратга тушган ҳинд актрисаси эди[1].

Геэта Бали
Таваллуди
Ҳарикиртан Каур

30-ноябр 1930-йил
Вафоти (агед 35)
Мумбай, Маҳараштра, Ҳиндистон
Фаолият йиллари 1950-1964
Турмуш ўртоғи
Шамми Капоор (турм. 1955)
Болалари 2 нафар

Ёшлик даври

Геэта Бали 1930-йилда Британия Ҳиндистонининг Панжоб вилояти, Амрицар шаҳрида Ҳарикиртан Каур исми билан туғилган[2]. Унинг катта опаси Харидаршан Каур, қизи эса актриса Ёгеэта Бали эди[3].

Фаолияти

Геэта Баали ўзининг кино фаолиятини 12 ёшида кичик актрисаси сифатида „Тҳе Cобблер“ филми билан бошлаган. У Баднаамида (1946) қаҳрамон сифатида дебют қилган[4]. 1956-йилда Гетта Бали Баднаами филмида қаҳрамон сифатида, 1948-йилда Соҳаг Раат филмида Бҳарат Бҳушан билан биргаликда ва 1849-йилда Неки Аур Бади филмида Мадҳубала билан шерикликда суратга тушган. Бу кетма-кет чиқарилган филмлар томошабинлар эътиборини тортган.

Бали 1950-йилларда юлдузга айланди. Бундан ташқари, у илгари ўзининг бўлажак қайноғи Раж Капоор билан Баwре Наин (1950) филмида ва бўлажак қайнотаси Притҳвираж Капоор билан Ананд Матҳ филмида суратга тушган. Капоорлар оиласига турмушга чиққанидан кейин филмлардан воз кечган бошқа актрисалардан фарқли ўлароқ, Бали вафотигача актрисалик фаолиятини давом эттирди. Унинг сўнгги филми 1963-йилда Жаб Се Тумҳе Декҳа Хай эди. Геэта 10 йиллик фаолияти давомида 70 дан ортиқ филмда суратга тушган.

Бали Суриндер Капоорга продюсер бўлишига ёрдам берган[5][6].

Шахсий ҳаёти

1955-йил 23-августда Гита Cоффеэ Ҳоусе филмида бирга ишлаган Шамми Капоорга турмушга чиқди[7]. Уларнинг икки фарзанди бор эди, ўғлининг исми Адитя Раж Капоор қизининг исми эса Ёгета Баали Канчан.

Геэта 1965-йил 21-январда 35 ёшида чечакдан вафот этди.

Филмографияси

Йил Филм Изоҳлар
1942 Тҳе Cобблер 12 ёшда кичик актриса
1946 Баднаами Бош рол сифатида дебюти
1948 Соҳаг Раат Бҳарат Бҳушан билан
1949 Неки Аур Бади Мадҳубала билан шерикликда
1949 Дулари Мадҳубала билан шерикликда
1949 Бади Баҳен Сурайя, Реҳман ва Пран билан шерикликда
1950 Нишана Мадҳубала билан шерикликда
1950 Чҳаи Сундер иштирокидаги панжоб филми
1950 Баwре Наин Раж Капоор билан
1951 Баази Дев Ананд билан
1951 Гҳаял Шеикҳ Мукҳтар билан
1951 Албела Бҳагван Дада билан
1952 Жаал Дев Ананд билан
1952 Рааг Ранг Ашок Кумар билан
1952 Ананд матҳ Прадеэп Кумар билан
1953 Бааз Гуру Дутт билан
1953 Жҳамела Бҳагван Дада билан
1954 Кашти Дев Ананд билан
1955 Жаwаб Носирхон билан
1955 Вачан Филмфаре номинацияси энг яхши актриса сифатида
1955 Кави Энг яхши иккинчи пландаги актриса номинацияси
1955 Бара Дари Ажит билан
1957 Cоффеэ Ҳоусе Шамми Капур билан
1958 Жаилор Соҳраб Моди билан
1958 Ажи Бас Шукрия Суреш билан
1961 Мр. Индиа ИС Жоҳар билан
1963 Жаб Се Тумҳе Декҳа Хай Охирги филми
1965 Рано Суратга олиш тўхтатилган

Манбалар

  1. ↑ Динеш Раҳежа. „Геэта Бали: Тҳат Амазинг Виваcиоуснесс“. Редифф.cом. Қаралди: 9-май 2018-йил.
  2. ↑ Адриан Роом. Диcтионарй оф Псеудонймс: 13,000 Ассумед Намес анд Тҳеир Оригинс. МcФарланд, 26-июл 2010-йил — 44–-бет. ИСБН 978-0-7864-4373-4. Қаралди: 2012-йил 22-апрел. 
  3. ↑ Саран, Сатҳя. Тен Еарс wитҳ Гуру Дутт: Абрар Алви'с Жоурней (эн). Пенгуин Боокс Индиа, 2008 — 7, 43-бет. ИСБН 978-0-670-08221-6. 
  4. ↑ Субодҳ Капоор. Тҳе Индиан Энcйcлопаэдиа: Гаутами Ганга -Ҳиммат Баҳадур. Cосмо Публиcатионс, 2002 — 2575–-бет. ИСБН 978-81-7755-266-9. Қаралди: 2012-йил 22-апрел. 
  5. ↑ „Сонам Капоор ис а беттер аcтор тҳан Анил“. Редифф.cом (4-май 2009-йил). Қаралди: 9-май 2018-йил.
  6. ↑ Пандя. „10 тҳингс ёу дидн'т кноw абоут Геэта Бали“. Cинестаан (21-январ 2017-йил). 2018-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-июн 2018-йил.
  7. ↑ Рамеш Даwар. Боллйwоод Естердай-Тодай-Томорроw. Стар Публиcатионс, 1-январ 2006-йил — 1–-бет. ИСБН 978-1-905863-01-3. Қаралди: 2012-йил 22-апрел.