Gefest
Гефест — юнон мифологиясида олов ҳамда темирчилик худоси. Касбҳунар ҳомийси сифатида эъзозланган. Зевс билан Геранинг (ёки фақат Геранинг) ўғли. Иккала оёғи чўлоқ, бадбашара бўлган ҳолда соқибжамол Афродитага уйланган. Гефест — қўли гул уста; ер остидаги баҳайбат темирчилик устахонасида Зевс учун чақмоқ ва момақалдироқлар тайёрлаб беради, деб тасаввур қилинган. Гефест тўғрисидаги мифлар Юнонистонда бадиий ҳунармандчилик юксак даражада ривожланганлигини ифода этар эди. Одатда, Гефест ҳунарманд кийимида, қўлида болға ёки омбур ушлаган ҳолда тасвирланган. Рим мифологиясидаги Вулкани мос келади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |