Geksaxloran
Гексахлоран, гексахлорсиклогексан, ГХСГ, гаммексан, бензогексахлорид (С6Н6С16) — сиртдан таъсир этувчи инсектицид. Техник гексахлоран ўткир, ёқимсиз ҳидли, пушти ёки сарғиш кулранг кристалл модда. 8 изомери мавжуд. Шундан фақатгина гамма изомер кучли инсектицидлик хусусиятига эга. Зараркунандаларга қарши курашда уларнинг ҳар биридан мустақил равишда ёки бошқа препаратларга аралаштириб фойдаланилган. Юқори кумулятив хусусиятга эга бўлгани сабабли гексахлоранни қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатиш 1970-йилдан бошлаб ман қилинган, аммо унинг қолдиқлари ҳанузгача тупроқда аниқланиши мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |