Geksaxloretan
Гексахлоретан (перхлор-этан), C2Cл6 — камфора ҳидли рангсиз кристаллар. Учта кристалл ҳолдаги модификациям эга. 43,6° гача ромбик панжарали, 43,6—71,1° да триклин панжарали, 71, Г. дан юқорида кубик панжарали модификация барқарор. Суюқланиш температураси 187° (ёпиқ капиллярда), қайнаш температураси 185,6° (ўз-ўзидан ҳайдалади), зичлиги 2091 кг/м3. Спирт, эфирда оз, углерод сулфидда яхши эрийди. Сувда эрувчанлиги 0,005% (22,3°); сув билан азеотроп аралашма ҳосил қилади. Г. 200° ва ундан юқори температурада қаттиқ ишқор, ишқорнинг спиртдаги эритмаси таъсирида оксалат кис-лотагача гидролизланади. Саноатда полихлоретанлар ёки тетрахлоретиленга хлор бириктириб олинади. Газсизлантирувчи таблеткалар и.ч.да, алюминийдан ясалган жиҳозлар тайёрлашда, тутовчи аралашмалар ҳосил қилишда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |