Геликоид (юн. ҳеликос — спирал ва эидос — тур) — винцимон (спиралсимон) сирт турларидан бири; тўғри чизиқ қўзғалмас ўқ атрофида доимий бурчак тезлигида айланиб, айни пайтда шу ўқ бўйлаб доимий тезликда илгарилама ҳаракатланганда ҳосил бўлади. Тўғри чизиқ қўзғалмас ўқни тўғри бурчак остида кесган ҳоддаги Г. тўғри Г. дейилади. Г. барча нуқталарида ўртача эгрилиги нолга тенг бўлган сиртлар (минимал сиртлар) жумласига киради. Г.дан техникада кенг фойдаланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил